Линклар

Эрон Ғарб таклифига муносабат билдирди


Расмий Теҳрон ўз ядровий дастури атрофидаги зиддиятни ҳал этишга оид Ғарб мамлакатлари таклифига муносабатини билдирди.

Хабарларга кўра, Эрон расмийларининг Ғарб мамлакатларига жавоби битилган ҳужжат Бельгияда ЕИ ташқи алоқалар мутасаддиси Ҳавьер Соланага тақдим этилган. Ҳозирча ҳужжат мазмуни ошкор қилинмади.

Ўтган ойда Ҳавьер Солана БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси ва Германия номидан Эронга ўз ядровий дастуридан воз кечиш эвазига иқтисодий кўмакни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG