Линклар

logo-print

Россия уруш хавфидан огоҳлантирмоқда


Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, расмий Тбилисининг Грузия билан Абхазия ўртасидаги можарони куч билан ҳал этиш уринишлари минтақада уруш бошанишига олиб келиши мумкин.

Бундан бироз аввал ЕИ минтақадаги вазиятдан жиддий ташвиш билдирганди.

Жорий ҳафта давомида Грузия ва Абхазия ўртасидаги можароли ҳудудда вазият кескинлашди. Расмий Тбилиси ва Цхинвали бир-бирини чегарадаги қишлоқларни ўққа тутишда айблаб келмоқда.

Айирмачи Абхазия етакчиси Сергей Багапш Грузиянинг Абхазияга қарши ҳарбий амалиёт ўтказишни режалаштирганини исботловчи далиллар мавжудлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG