Линклар

Йирик миқдордаги афюн мусодара қилинди


Афғонистон хавфсизлик хизмати Эронга яқин ҳудудда бир тоннадан зиёд афюн қўлга олинганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, ўтказилган махсус амалиёт чоғида етти киши ҳибсга олинган.

Шунингдек, Қандаҳор вилоятида мамлакат парламенти депутати Ҳабибулло Жон ўлдириб кетилгани тўғрисида хабар тарқатилди.

Маълум бўлишича, жума куни номаълум шахслар депутат кетаётган машинага қарата ўт очган. Собиқ дала қўмондони Ҳабибулло Жон олган тан жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG