Линклар

Остона юбилейи байрам қилинди


Қозоғистонда Остона шаҳрига асос солинганига 10 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда нутқ сўзлаган мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев эришилган ютуқлар қийинчилик билан қўлга киритилганини айтиб: “Ўтган йиллар давомида биз анча қийинчиликларни бошдан кечирдик. Бу қийинчиликлар қудратли мамлакатни барпо этиш ва бўҳронларни енгиб ўтишдан иборат эди”,- деди.

Остонадаги байрам тадбирида Россия, Грузия, Арманистон, Озарбойжон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия президентлари ҳамда Иордания подшоҳи Абдулла иштирок этди.
XS
SM
MD
LG