Линклар

Саммитда озиқ-овқат бўҳрони масаласи кўрилади


Германия канцлери Ангела Меркель “катта саккизлик”ка аъзо давлатлар саммити чоғида глобал озиқ-овқат бўҳронини бартараф этишга оид чора-тадбирлар қабул қилинишини маълум қилди.

Германия нашрига интервью берган А.Меркель таъкидича, бу чора-тадбирларда камбағал давлатларга ёрдам кўрсатиш ва жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлаши олдини олиш каби ҳаракатлар асосий ўрин эгаллаган.

“Катта саккизлик” давлатлари раҳбарлари саммити 7 июль куни Япониянинг Хоккайдо оролида бошланади.
XS
SM
MD
LG