Линклар

“Озодлик” ҳамкори озод бўлди


Туркманистонда “Озодлик” радиоси туркман хизмати ҳамкори Сазақ Дурдимуродов озод этилди.

20 июнь куни Туркманистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган тарих ўқитувчиси С.Дурдимуродов қийноққа солиниб, руҳий хасталиклар шифохонасига мажбуран ётқизилган эди. Унинг ҳибсга олинишига эса “Озодлик” радиоси билан ҳамкорлик қилишдан воз кечмагани сабаб бўлган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Туркманистон ҳукуматидан С.Дурдимуродовни зудлик билан озод этишни талаб қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG