Линклар

Эрон ядровий дастур масаласида ўз позициясини ўзгартирмайди


Бу ҳақда баёнот берган Эрон ҳукумати расмийси Ғулом Ҳусайн Илҳом расмий Теҳрон ўз ядровий дастури борасида жаҳоннинг етакчи мамлакатлари билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини ҳам маълум қилди.

“Биз Эрон халқи ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳаракат қиляпмиз ва биз халқаро қонунларни ҳурмат қиламиз. Эрон Ислом Республикаси бошқа мамлакатлар, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари билан мулоқот ўтказишга тайёр”,- деди у.

4 июль куни эса расмий Теҳрон ўз ядровий дастури атрофидаги зиддиятни ҳал этишга оид Ғарб мамлакатлари таклифига муносабатини билдирган эди.
ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Соланага тақдим этилган бу ҳужжат мазмуни ҳозирча ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG