Линклар

logo-print

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти камайди


Ўзбекистондан Қозоғистонга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини осонлаштирилган тартибда олиб кириш 20 баробар қисқарган.

Жанубий Қозоғистон вилояти божхона назорати департаменти вакиласи Татьяна Якименко сўнгги 6 ой ичида Ўзбекистондан Қозоғистонга осонлаштирилган тартибда жами 13 турдаги 428 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти олиб кирилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ўтган йилнинг шу даврида Қозоғистонга 9 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот олиб кирилганди.

Айни пайтда Т.Якименко Ўзбекистон томони мева-сабзавот экспортини чеклагани ҳақида Қозоғистон расмийларини огоҳлантирмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG