Линклар

Янги шартномада АҚШ қўшинларини чиқариш масаласи бўлади


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий расмий Вашингтон билан янги хавфсизлик шартномасига оид музокараларда АҚШ қўшинларини Ироқдан тўлиқ олиб чиқиш муддатини белгилаш масаласини муҳокама этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Ироқ ҳукумати АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш муддатини белгилаш масаласини илк бора кун тартибига чиқармоқда.

АҚШ кучларини Ироқдан имкон қадар тез фурсатда олиб чиқиш хусусида Жорж Бушга ҳам босим кучаймоқда. Шунга қарамай, Буш ироқликлар ўз-ўзини мудофаа қила олиш даражасига етмагунича Америка ҳарбийларини Ироқдан чиқариш муддатини белгиламаслигини бир неча бор маълум қилган.
XS
SM
MD
LG