Линклар

logo-print

“Катта саккизлик” вакиллари саммитга тўпланди


Япониянинг Хоккайдо оролида “катта саккизлик”ка аъзо давлатлар раҳбарлари саммити иш бошлади.
Саммитнинг биринчи кунида жаҳон бозорида озиқ-овқат ва нефть маҳсулотлари нархлари ўсиши, глобал иқлим ўзгариши ва унинг олдини олиш, шунингдек, Африкада қашшоқликка қарши кураш каби масалалар муҳокама қилинди. Шу куннинг ўзида “катта саккизлик” етакчилари Африка давлатлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Бу учрашувда иштирок этган Жаҳон банки президенти Роберт Зоеллик камбағал давлатларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда деҳқонларни вақтида уруғ ва ўғит билан таъминлаш ишларига қўшимча 10 миллиард доллар маблағ кераклигини маълум қилди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун эса “катта саккизлик” раҳбарларини жаҳон бозорида озиқ-овқат ва нефть маҳсулотлари нархи қимматлаши, шунингдек, глобал иқлим ўзгаришининг олдини олишга чақирди.
XS
SM
MD
LG