Линклар

Тинч аҳоли ўлдирилгани юзасидан тергов бормоқда


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат шарқида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам ўлдирилгани юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилди.

Маҳаллий расмийларнинг таъкидича, ҳаво зарбаси оқибатида тўйда иштирок этаётган қирққа яқин киши, жумладан, аёллар ва болалар қурбон бўлган. Бироқ АҚШ ҳарбийлари Нангарҳор вилоятидаги ҳужумда “Толибон” жангарилари нишонга олингани ва бу ҳудудда тинч аҳоли вакиллари бўлмаганини эълон қилди.

Мамлакат президенти Ҳомид Карзай эса мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказишга буйруқ берди. Хабарларга кўра, бу ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 15 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG