Линклар

logo-print

Элчихона яқинидаги портлаш


Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонаси яқинида худкуш ўз машинасини портлатиши оқибатида 40 киши нобуд бўлди, юзлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги қурбонларнинг аксари элчихонага виза олиш учун келган оддий фуқаролар бўлганини маълум қилди.

ИИВ баёнотида бу хуруж минтақада фаол бўлган хорижий хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдамида амалга оширилгани қайд этилган.

Афғонистон ҳукумати Покистон хавфсизлик хизматини ўтмишда мамлакат ҳудудида содир этилган портлашларга алоқадорликда айблаган эди.

АҚШ, ЕИ, Покистон ва Ҳиндистон Кобулдаги элчихонага қилинган хуружни кескин қораларди.
XS
SM
MD
LG