Линклар

Маҳаллий тадбиркорлар қўллаб-қувватланади


Қозоғистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур учун катта миқдордаги маблағ ажратди.

Қозоғистон ҳукумати “Ўнтустиқ ҳудудий мажмуаси” дастурининг амалга оширилиши учун давлат бюджетидан жами 4 млрд танга, яъни 320 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.

Ҳукумат мажлисида маъқулланган мазкур дастур бўйича ҳудудий социал-тадбиркорлик корпорацияларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва бошқа ҳудудларга етказиб бериш бўйича “Ўнтустиқ” корпорацияси тажрибасидан фойдаланиш тавсия қилинган. 2008 - 2011 йиллар учун мўлжалланган дастур асосида 67 та лойиҳа амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG