Линклар

logo-print

Хавфсизлик хизмати раҳбари ишидан ажралди


Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари Виктор Шейманни ишдан бўшатди.

Душанба куни Миллий хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган А.Лукашенко хавфсизлик хизмати, жумладан, Виктор Шейманни жума куни Минскда содир этилган портлаш олдини олмагани учун кескин танқид қилди. Минскда очиқ ҳавода ўтказилаётган концерт чоғида юз берган портлашда 50дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган эди.

Шунингдек, А.Лукашенко Минскдаги портлаш туфайли ўз маъмурияти раҳбари Геннадий Невигласни ҳам ишдан бўшатди.
XS
SM
MD
LG