Линклар

Бош прокуратура хавфсизлик хизматини оқлади


Россия Бош прокуратураси собиқ рус жосуси Александр Литвиненконинг ўлдиришига Россия хавфсизлик хизматининг алоқаси йўқлиги тўғрисида баёнот тарқатди.

Бундан бироз аввал Буюк Британия хавфсизлик хизмати ходимларидан бири “Би-Би-Си”га берган интервьюда собиқ президент Владимир Путин ҳукуматининг Лондондаги қотилликка алоқаси бор, дейишга асосли далиллар мавжудлигини билдирган эди.

Россия хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, Буюк Британиядан бошпана топган А.Литвиненко 2006 йилнинг ноябрь ойида радиоактив моддадан заҳарланиб Лондонда вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG