Линклар

Покистон портлашга алоқаси йўқлигини айтмоқда


Покистон бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган ҳужумга Покистоннинг алоқаси йўқлигини билдирди.

Бош вазир таъкидича, Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишидан расмий Исломобод манфаатдор эмас.

7 июль куни Кобулдаги элчихона яқинидаги портлашда 41 киши нобуд бўлган эди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Покистонни назарда тутиб, бу хуруж минтақада фаол бўлган хорижий хавфсизлик хизмати ёрдамида амалга оширилганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG