Линклар

Райс Россияни танқид қилди


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Грузия ҳудудидаги вазиятни кескинлаштиргани учун Россияни танқид қилди.

К.Райснинг таъкидича, расмий Вашингтон Грузия ва Россия ғаламисликдан ўзини тийиб туриши лозимлигини билдираётган бир пайтда Москванинг яқиндаги ҳаракатлари минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирган.

Ўтган ҳафта давомида айирмачи Шимолий Осетия ва Абхазияда рўй берган ҳодисалар Россия-Грузия муносабатлари янада кескинлашига сабаб бўлган эди. Айни пайтда Абхазия АҚШнинг бу минтақага халқаро тинчликпаравар кучларни жойлаштириш таклифини рад этди.
XS
SM
MD
LG