Линклар

logo-print

АҚШ Чехия билан шартнома имзолади


АҚШ Чехия билан бу мамлакатда ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига оид шартномани имзолади.

Шартнома АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Чехия ташқи ишлар вазири Карел Шварзенбергнинг Прагадаги учрашувидан сўнг имзоланди. Мазкур режага биноан АҚШ Чехияда радар тизими ўрнатади.

“Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлат ташқи сиёсатининг асосий мақсадидир. Бугун имзолаган шартномамиз нафақат Чехия, балки Евроатлантика ҳудудидаги хавфсизликни янада мустаҳкамлайди”,- деди Чехия ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, Прагада АҚШнинг бу режасига қарши норозилик акцияси ўтказилди.

Расмий Вашингтон Польша ҳудудида ҳам ракеталарни уриб тушурувчи 10 та тизим ўрнатишни режалаштирган. Ҳозирча бу масалада ўтказилаётган музокараларда олдинга силжиш кузатилмаётган бўлса-да, расмий Вашингтон ва Варшава мазкур шартномани имзолашга содиқ қолажагини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG