Линклар

Муроса қилинса, сув ҳаммага етади

  • Абдулла Искандар

http://tbn0.google.com/images?q=tbn:Rc54WLH6VTPYXM:http://uiec.org.ua/images/publications/1/192617_1c72b377.jpg Туркия ўрмон ва атроф-муҳит вазири Вейсал Эрўғли Марказий Осиëда тобора кескинлашиб бораётган сув тақсимоти масаласини Туркия тажрибасига таяниб ҳал қилиш таклифини ўртага ташлади.

Анқарадаги танқиқот институти таҳлилчиси Исмоил Чингизнинг билдиришича, Туркия сув борасида қўшнилари билан муросага келиш учун узоқ вақт сарфлаган. Дажла ва Фрот дарëларининг бошланиш нуқтаси Туркияда жойлашган. Айни пайтда Туркиянинг икки қўшниси - Ироқ ва Сурия ўз экинзорларини бу дарë сувлари билан суғоради. Ким қанча сув истеъмол қилиши керак, деган муаммога барҳам бериш учун 1946 йилда Ироқ ва Туркия шартнома тузган. Бу муаммонинг навбатдаги ечим борасида 1987 йилда Туркия Ироқ ва Сурия вакиллари бир стол атрофига ўтиришди.

И.Чингиз таъкидича, сув муаммолари қўшнилар билан келишиб, муросавий шаклда ҳал қилиниши мумкин эканига Туркия мисолдир.

И.Чингиз Тожикистон ва Қирғизистоннинг сувни товар сифатида сотиш иддаоларига муносабат билдирар экан: “Агар Тожикистон ва Қирғизистонда сув бўлса, Туркманистон ва Ўзбекистонда газ бор, Қозоғистонда нефть бор. Электр станциялари бор. Агар улар сув бермаса, булар газ бермайди. Домино эффекти рўй бериб, бошбошдоқлик урчийди. Бу ерда фақат муроса қилиш лозим. Табиат инъомлари оқилона тақсимланиши лозим”,- деди.

Унинг сўзларига кўра, агар Туркия тажрибасидан келиб чиқилса, сув текин тақсим қилиниши лозим. Қуëш, ҳаво текин бўлганидек, сув ҳам табиат инъомидир. Дўст ва қўшни қардош бир-бирига сувни сотмаслиги керак, бу борада Туркия тажрибасини ўрганишда хайр бор.

Қирғизистон сув энергетикаси вазирлиги вакили Бозорбой Мамбетов ҳам Исмоил Чингиз айтган фикрни қувватлади.

“МОдаги сув энергетикаси захираларини биргаликда бошқарайлик, деб мен кўп йилдан бери айтиб келаман. Биз сув масаласини бамаслаҳат ҳал қилишимиз лозим”,- деди Б.Мамбетов.

Қирғизистон ҳукумати мулозими Сапарбек Балқибеков айни пайтда сув тақсимоти борасида тўрт томонлама келишувлар имзолангани, кейин эса икки томонлама келишувлар имзоланишини айтди.

МОдаги сув мутасаддилари сув тақсимоти борасида бош қотираëтган пайтда асосий сув захираларидан бири бўлган Тўқтағул сув омборида сув миқдори озайгани маълум бўлди.

“Тўқтағул сув омборида 2 миллиард куб метр сув бор. Балки октябрь оëғига бориб сув мқидори 12 миллиардга чиқар, деб тахмин қиляпмиз. Агар 12 миллиардга чиқсагина сув етиши мумкин”,- деди С.Балқибеков

Аммо ҳозирча сув оз. Гап ва маслаҳат кўп. АҚШ сув масаласида ягона катта МО лойиҳасини илгари сурмоқда. Жаҳон банки МОдаги ягона сув энергетикаси консорциумини молиялашга тайёр. Осиë тараққиëт банки ҳам сув борасидаги яхлит лойиҳаларни молиялашга ҳозир. Аммо МО бирлиги борасидаги сиëсий ироданинг йўқлиги ишлар ривожига панд бермоқда.
XS
SM
MD
LG