Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Қозоғистон эркин савдо ҳудуди ташкил этиш арафасида


Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Умирзоқ Шукеев Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов билан ўтказган музокаралардан сўнг эълон қилди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон вазирликларига беш ой муддат ичида икки давлат ўртасида эркин савдо ҳудуди ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берилган.

“Бу умуман янги ҳужжат бўлиб, унда божхона тўловларини қайта белгилашдан ташқари, акциз, миграция, маҳсулотлар қатнови ҳамда чегарадаги назорат пунктлари фаолиятини ислоҳ қилиш ҳам назарда тутилган”,- деди Қозоғистон расмийси.
XS
SM
MD
LG