Линклар

Жангарилар Покистонда тайёргарликдан ўтган


Афғонистон ички ишлар вазири Зарар Аҳмад Муқбол Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасига ҳужум қилган жангарилар Покистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтганини эълон қилди.

Тожикистонга сафар қилган Аҳмад Муқболнинг таъкидича, минтақадаги айрим миллатлар Афғонистондаги барқарорликка путур етказишга уринмоқда.

Куни-кеча Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Покистонни назарда тутиб, бу хуруж минтақада фаол бўлган хорижий хавфсизлик хизмати ёрдамида амалга оширилганини билдирган эди. Покистон ҳукумати эса расмий Кобул иддаоларини кескин рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG