Линклар

logo-print

“Катта саккизлик” афғон ҳукуматидан масъулият талаб қилмоқда


“Катта саккизлик”ка аъзо давлатлар раҳбарлари Афғонистон ҳукуматини мамлакат хавфсизлиги, уни бошқариш ва қайта қуриш каби соҳаларда янада масъулиятлироқ бўлишга чақирди.

Японияда бўлиб ўтган саммитнинг сўнгги кунида етакчи давлатлар раҳбарлари Афғонистон-Покистон чегара ҳудудларига ёрдам беришга келишиб олганини ҳам эълон қилди.

Саммит иштирокчилари Эрон ҳукуматини ҳам Ироқ ва Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш уринишлари ҳамда Яқин Шарқ тинчлик жараёни борасида масъулиятли бўлишга чақирди. Шунингдек, етакчи давлатлар расмий Теҳронни уранни бойитиш ишларидан воз кечишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG