Линклар

Россия жавоб чоралари кўради


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШнинг Чехия ҳудудида мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига оид шартномасига жавоб чоралари кўрилишини маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия ҳукумати бу шартнома имзоланишидан қаттиқ ранжиган.

“Шартнома имзоланиши бизни умуман қониқтирмайди, бу ҳақда мен ҳамкасбларимизга очиқчасига етказдим. Албатта, бу масалада биз жазавага берилмаймиз, бироқ жавоб чораларини кўриб чиқамиз”,- деди Д.Медведев.

Бундан бироз аввал Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам агар мазкур шартнома Чехия парламенти томонидан ратификация қилинса, расмий Москва бунга жавобан ҳарбий-техникавий услубларни қўллаши тўғрисида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG