Линклар

Россия Грузия ҳаракатларида таҳдид кўрмоқда


Россия Грузия ҳукуматининг сўнгги кунлардаги ҳаракатларини минтақадаги вазиятга жиддий таҳдид, дея баҳолади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёноти АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг Тбилисига режалаштирган сафари арафасида эълон қилинди.

Баёнотда АҚШ назарда тутилиб, унинг муносабати “расмий Тбилисининг ҳар қандай ғаламисликка журъат эта олиши учун хизмат қилаётгани” таъкидланган.

8 июль куни Прагада гапирган Кондолиза Райс Грузия ҳудудидаги вазиятни кескинлаштиргани учун Россияни кескин танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG