Линклар

АҚШнинг Истанбулдаги консуллиги олдида отишма рўй берди


Истанбул ҳокимининг билдиришича, қуролланган номаълум уч шахс консулликни қўриқлаётган полиция ходимларига қарата ўт очган. Рўй берган отишмада полициянинг уч ходими ва ҳужум қилган уч шахс ҳалок бўлган, камида икки киши тан жароҳати олган. Ҳозир содир этилган ҳужум сабаблари ўрганилмоқда.

АҚШнинг Туркиядаги элчиси Росс Уилсон консуликка ҳужумни қоралаб: “Бу, шубҳасиз, қўпорувчилик амалиётидир. Ўтмишда ҳам бундай муаммоларга дуч келганимиз каби мамлакатларимиз биргаликда бу курашни давом эттираверади”,- деди.
XS
SM
MD
LG