Линклар

Эрон ракета синови ўтказди


Эронда ўрта ва узоқ масофага учувчи ракеталар муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Эрон телевидениеси хабарига кўра, синовдан ўтказилган ракеталар орасида икки минг километрдаги нишонни ура оладиган “Шаҳоб-3” русумли ракета ҳам бўлган. Эрон расмийлари таъкидича, бу ракеталар синови АҚШ ва Исроил давлатларидан келаётган таҳдидга жавобдир.

АҚШ ҳукумати Эрон ҳаракатларини кескин қоралади. Оқ уй матбуот котиби Гордон Жондро “Эрон ҳукумати баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, ракета синови ўтказишдан ўзини тийиши лозим”лигини билдирди.
XS
SM
MD
LG