Линклар

Раҳим Аҳмедов вафот этди


Таниқли ўзбек ижодкори, СССР халқ рассоми Раҳим Аҳмедов 9 июль куни Тошкентда 87 ëшида оламдан ўтди.

1921 йилда Тошкентда туғилган Р.Аҳмедов ҳозирги Санкт-Петербургдаги рассомлик академиясини 1953 йилда тамомлаб, замонавий ўзбек тасвирий санъатида воқеа бўлган бир қанча асарлар яратди.

Узоқ йиллар Ўзбекистон рассомлар уюшмасига раҳбарлик қилган Р.Аҳмедов рассомлар ижод уйлари, кўргазмалар зали қурилишига бош бўлган эди.

Раҳим Аҳмедов асарлари дунëнинг кўпгина музейларидан жой олган.
XS
SM
MD
LG