Линклар

Хорижликлар минглаб иш ўрни яратди


Жорий йил бошидан буён чет эллик иш берувчилар қирғизистонликлар учун 25 минг иш ўрни ташкил қилди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, хорижлик иш берувчилар томонидан қирғизистонликлар учун ташкил этилган иш ўрнининг 7750 таси ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасига, 11250 таси савдо-сотиқ ва умумий овқатланиш соҳасига, 1500 таси соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига, 1250 таси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасига, 750 таси бошқа соҳаларга тегишли.

Қирғизистонда фаолият юритаётган чет элликлар кўпроқ Бишкек шаҳрида (35 фоиз),Ўш (17 фоиз) ва Чуй вилоятларида (13 фоиз) ишламоқда.
XS
SM
MD
LG