Линклар

Каналга сув берилаётган сув кўпайтирилмайди


Ўзбекистон Қозоғистондаги “Дўстиқ” каналига бераётган сув ҳажмини оширмайдиган бўлди. Жорий йилнинг июнь ойидаги ўзаро келишувга кўра, Ўзбекистон томони ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Дўстиқ” каналига сониясига 80 куб метр сув етказиб бериши лозим эди.

Қозоғистондаги “Югводхоз” давлат коммунал корхонаси сувдан фойдаланиш бўлими бошлиғи Айгул Умарованинг билдиришича, куни-кеча Тошкентда сув масалалари бўйича икки давлат расмийларининг ўзаро учрашуви чоғида каналга берилаётган сув ҳажмини ошириш масаласи ўз ечимини топмаган.

“Дўстиқ” канали Жанубий Қозоғистон вилоятининг пахта экилувчи Мақтаорал туманидаги суғориладиган барча майдонларга сув етказиб беради.

Ўзбекистон томони 8 июлдан бошлаб “Дўстиқ” каналига сув етказишни кескин камайтирган эди.
XS
SM
MD
LG