Линклар

Ироқда минглаб маҳбуслар озод этилди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги жорий йил давомида тўққиз мингга яқин маҳбус озод этилганини маълум қилди.

Ҳозирча АҚШ назорати остидаги қамоқхоналарда яна нечта маҳбус қолаётганига оид маълумот ошкор қилинмади. Бироқ май ойида эълон қилинган маълумотга кўра, 22 мингга яқин ироқлик ҳануз қамоқда сақланмоқда.

АҚШ ҳукумати Ироқдаги қамоқхоналар назоратини Ироқ хавфсизлик кучларига топширишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Айни пайтда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари АҚШнинг Ироқ фуқароларини ҳибсга олишда халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилмаётганини кескин танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG