Линклар

Тўрт гумонланувчи ушланди


Туркия полицияси АҚШнинг Истанбулдаги консуллигига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумонланган тўрт шахс ҳибсга олинганини эълон қилди.

9 июль куни номаълум шахслар АҚШ консуллигини қўриқлаётган полиция ходимларига қарата ўт очган эди. Рўй берган отишмада полициянинг уч ходими ва ҳужум қилган уч жангари ўлганди.

10 июль куни Истанбулда ҳалок бўлган полиция ходимларининг дафн маросими бўлиб ўтди. Оқ уй маъмурияти эса АҚШ консуллигига қилинган ҳужумни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG