Линклар

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироққа сафар қилди


Бу ерда Эрдўғон Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашиб, ўзаро сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид шартномани имзолади.

Мазкур учрашувда, шунингдек, Туркиянинг Ироқ шимолида беркинаётган курд жангариларига қарши ўтказиб келаётган ҳарбий амалиётлари масаласи ҳам муҳокама этилгани хабар қилинди.

Жорий йилнинг февраль ойида Туркия қўшинлари Ироқ ҳудудига кириб, курд жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG