Линклар

Райс Россиядан кескинликни кучайтирмасликни сўрамоқда


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс “Россия Грузияда кескинликни оширувчи эмас, балки юмшатувчи куч бўлиши лозим”лигини билдирди.

Тбилисида Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашувдан сўнг К.Райс: “Россия БМТнинг тинчлик келишувларини назорат қилувчи гуруҳига аъзо бўлгани боис, бу мақомга мос равишда фаолият юритиши даркор. Шундай экан, Россия бўҳрон ва зиддиятларни юмшатиш орқали уларни ҳал этиш жараёнларида иштирок этиши керак”,- деди.

Чоршанба куни Россия ва Грузия ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай, бир-бирини Жанубий Осетия ҳудудига ҳарбий самолёт киритганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG