Линклар

Қирғизистон жанубида куйдирги касалидан бир киши ўлди


10 июль куни Қирғизистон жанубидаги Сузоқ ҳудудий шифохонасида куйдирги касали ташхиси билан келган 78 ёшли Жонибеков вафот этди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Сузоқ туманининг Барпи қишлоқ ҳукумати Ачи участкасида куйдирги ҳолатлари аниқланиб, 4 киши шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Қўчқорота шаҳри шифохонасида ҳам куйдирги ташхиси билан 6 киши ётибди.

Ўзбекистон маҳаллий сайтлари эса Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларига чегарадош бўлган Андижон вилоятида юқумли касалликлар тарқалиши олдини олиш бўйича чоралар кучайтирилгани ҳақида хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, божхона муассасалари, аэропортлар, автобекатлар ва бозорларда санитария назорати кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG