Линклар

Ҳарбийлар сайёҳни отиб ўлдирди


Шимолий Кореянинг тоғли курортларидан бирида жанубий кореялик сайёҳ аёл ҳарбийлар томонидан отиб ўлдирилди.

Жанубий ва Шимолий Кореяни бирлаштириш масалалари бўйича вазирлик расмийсининг айтишича, мазкур воқеа икки давлат чегарасига яқин ҳарбий ҳудудда рўй берган. Маълум бўлишича, 53 ёшли сайёҳ аёл ҳарбийлар ҳудудига кириб қолган ва тўхташ буйруғига амал қилмагандан сўнг отиб ташланган.

Жанубий Корея ҳукумати мазкур ҳудудга сайёҳларнинг бориши номаълум муддатга тўхтатилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG