Линклар

logo-print

Эрон ва ЕИ вакиллари учрашади


Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий кейинги ҳафтада Женевада ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан учрашади.

Бу ҳақда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби маълум қилди. Ҳозирча учрашув кун тартибига қўйилган масалаларга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Ўтган ойда жаҳоннинг етакчи давлатлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги жазо чоралари қўллаган эди.
XS
SM
MD
LG