Линклар

logo-print

Халқаро музокарачилар гуруҳи ташкил этиш таклиф қилинди


ЕИ ташқи алоқалар мутасаддиси Бенита Ферреро-Валднер Грузиянинг айирмачи ҳудудларидаги кескинликни камайтириш борасида халқаро музокарачилар гуруҳи ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ферреро-Валднер хоним Россия ва Грузияни муросага келтириш учун Яқин Шарқ тўртлигига ўхшаш халқаро музокарачилар гуруҳи ташкил этилиши лозимлигини билдирди. Бу гуруҳга ЕИ ва ЕХҲТ расмийлари киритилиши мумкин.

Бундан бироз аввал АҚШ ҳукумати ҳам Тбилиси ва Москва ўртасидаги можарога ечим топиш мақсадида ЕИ, Грузия ва Россия иштирокида учрашув ўтказишга иштиёқ билдирган эди.
XS
SM
MD
LG