Линклар

Араб давлатлари лигаси халқаро суд фаолиятидан ташвишда


Араб давлатлари лигаси Халқаро жиноят ишлари судининг сиёсийлашиб кетганидан ташвиш билдирди.

Бунга Судан президенти Умар ал-Баширнинг уруш жиноятларида айбланиб судга тортилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди.

Судан президентига сўнгги беш йил давомида Дарфурда инсониятга қарши геноцид ва жиноятлар содир этиш айби қўйилиши мумкин.

Судан ҳукумати эса агар Халқаро жиноят ишлари суди Умар ал-Баширга айблов эълон қилса, бу ҳаракат Дарфурдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган жараёнга путур етказиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG