Линклар

Ҳарбийлар карвонига ҳужум уюштирилди


Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ҳарбийлар карвонига ҳужум уюштирилди.

Хабарларга кўра, худкуш содир этган бу ҳужумда икки ҳарбий ва ёш бола нобуд бўлган, тинч аҳоли вакилларидан яна беш киши тан жароҳати олган. Ҳозирча ҳеч ким бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

“Рейтер” агентлиги хабарига кўра, жорий йил давомида Афғонистондаги зўравонликларда тинч аҳоли вакилларидан 700 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG