Линклар

Дэвид Миллибэнд Россиянинг ишидан таажжубда


Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Миллибэнд Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашида Зимбабве ҳукуматига қарши санкциялар қўллаш масаласига муносабатидан таажжубда эканини маълум қилди.

Унинг баёнотида айтилишича, яқинда Японияда ўтказилган “катта саккизлик” саммитида расмий Москва халқаро ҳамжамиятнинг Зимбабве президенти Роберт Мугабе ҳукуматига қарши санкциялар қўллаш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ваъда берган. Бироқ жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия ва Хитой Зимбабве ҳукуматига қарши санкциялар қўллашга оид резолюция лойиҳасига вето қўйган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, БМТ Хавфсизлик кенгаши у ёки бу сиёсий воқеа баҳонасида бирор давлатнинг ички ишларига аралашиш прецедентини яратмаслиги керак.
XS
SM
MD
LG