Линклар

КХДР ядровий иншоотини октябргача тўла ёпади


Пекинда Шимолий Корея ядровий дастурига бағишланган олти томонлама музокаралар ниҳоясига етди.

Хабарларга кўра, КХДР ҳукумати ўз ҳудудидаги ядровий иншоотни ёпиш жараёнини октябрь ойига қадар ниҳоясига етказишга ваъда берган. Шунингдек, расмий Пхеньян ядровий иншоотни бузиш ишларини назорат қилиш учун мамлакатга халқаро кузатувчилар киришига рухсат берган.

Музокараларда иштирок этган Хитой расмийсининг айтишича, ўзаро келишувга мувофиқ олти давлат вакилларидан иборат гуруҳ ядровий иншоотларга бориб, амалга оширилган ишлар ва ҳужжатлар билан яқиндан танишади. Бу гуруҳга Атом энергияси халқаро агентлиги вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.

Шимолий Корея ҳукумати халқаро иқтисодий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG