Линклар

Президент тарафдорлари Дарфур яна қонга ботишидан огоҳлантирмоқда


Суданнинг ҳукмрон Миллий конгресс партияси Халқаро жиноят ишлари суди президент Умар ал-Баширни Дарфурда инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айблайдиган бўлса, Дарфур минтақаси “яна зўравонликлар ва қонга” чўмишидан огоҳлантирди.

Партия баёноти халқаро суд Умар ал-Баширга эълон қилиниши мумкин бўлган айбловни муҳокама этиш мақсадида ўтказган мажлисдан сўнг эълон қилинди.

Халқаро жиноят ишлари суди бош прокурори Луис Морено Окампо ўтган ҳафта қилган баёнотида Дарфурга оид янги иш очилиши ва айбланувчилар номи душанба куни эълон қилинишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG