Линклар

logo-print

Обама Россиянинг “катта саккизлик”дан чиқарилишига қарши


АҚШ президентлигига Демократик партия номзоди Барака Обама республикачи рақиби Жон Маккейннинг Россияни “катта саккизлик”дан чиқариш ғоясига қарши эканини баён қилди.

Б.Обама Москва билан ҳамкорлик ядровий қуроллар тарқатилишига қарши курашда муҳим эканини билдирди.

Жон Маккейн Россияда сиёсий эркинликлар чекланаётганига жавобан Москвани саноати тараққий қилган давлатлар гуруҳидан чиқариш керак, деган фикрни илгари суриб келади.

“Катта саккизлик”ка АҚШ ва Россиядан ташқари Буюк Британия, Франция, Италия, Германия, Канада ва Япония киради. “Катта саккизлик” раҳбарлари ҳар йили жаҳон майдонидаги иқтисодий ва сиёсий масалаларни муҳокама қилгани тўпланади.
XS
SM
MD
LG