Линклар

Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонаси визалар беришни бошлади


Ўтган душанба куни элчихона биноси олдида рўй берган портлашда 58 киши ҳалок бўлганидан кейин дипломатик ваколатхона фаолияти тўхтатилган эди.

Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчиси Жаяант Прасад консуллик бўлими қайта очилиши элчихона фаолиятини қайта бошлашдаги биринчи қадам эканини билдирди.

Душанба кунги портлаш қурбонлари орасида виза учун ариза топшираётганлар ва элчихонада ишлаган ҳиндистонлик 4 фуқаро бўлган.
XS
SM
MD
LG