Линклар

logo-print

Эронда янги нефть кони топилди


Эрон ўзининг табиий захираларга бой Хузистон вилоятида янги нефть кони топилганини эълон қилди.

Нефть вазири Ғулом Ҳусайн Назарийнинг айтишича, янги конда тахминан бир миллиард баррелдан ортиқ хом нефть бор ва ундан 233 миллион баррелини қазиб олиш мумкин.

Эрон нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар орасида тўртинчи ўринни эгаллайди, лекин хорижий сармояларнинг етишмаслиги боис, кўзланган кўрсаткичларга эриша олмаслиги айтилади.
XS
SM
MD
LG