Линклар

logo-print

Бернар Кушнернинг “умид онлари”


Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер Ўрта ер денгизи иттифоқини таъсис этиш бўйича Парижда бошланган саммитни Яқин Шарқ учун “умид онлари”, дея атади.

Саммит очилиши олдидан қилган чиқишида Кушнер Европа ва Ўрта ер денгизи мамлакатларининг 43 тасини бирлаштирувчи иттифоқ “иқтисодий ривожланиш, тинчлик, қонун устиворлиги ва бирдамликка оид қўшма лойиҳа” бўлажагини таъкидлади.

Саммитга Европа Иттифоқининг амалдаги раиси Франция президенти Николя Саркози мезбонлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG