Линклар

logo-print

Чегарачилар фуқароларни ярадор қилди


Ўзбекистон чегарачилари бир қирғизистонлик ва бир ўзбекистонликни ярадор қилди.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, 13 июль куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари гуруҳи ўз ҳудудида буйруққа бўйсунмаган “Форд-транзит” автомобилини таъқиб қилган. Давлат рақами Ўзбекистонники бўлган бу автомашина чегарадан Қирғизистон ҳудудига ўтиб кетмоқчи бўлган. Қирғизистон давлат чегарасига 10 метрча қолганда ўзбекистонлик чегарачилар автомашинага қараб ўт очган, натижада “Форд-транзит”даги икки киши яраланган. Уларнинг бири 47 ёшли қирғизистонлик, иккинчиси 57 ёшли ўзбекистонлик киши бўлиб, ҳозир иккаласи ҳам Фарғона шаҳри шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон МХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги тергов тадбирларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG