Линклар

Қирғизистон жанубида куйдирги оммавий равишда тарқалиши хавфи бор


Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати мамлакатда куйдирги касалига оид янги ҳолатлар юзасидан маълумот тарқатди. Унда қайд этилишича, мамлакат жанубида куйдирги касалининг оммавий равишда тарқалиш хавфи мавжуд.

Аввал хабар қилинганидек, куйдирги касалидан 1 киши ҳалок бўлганди. 11 июль куни Жалолобод вилоятининг Новкен туманида куйдирги ташхиси билан 7 киши шифохонага ётқизилганди. Маълум бўлишича, улар 7 июль куни Кўлмўн яйловида сўйилган мол гўшти истеъмол қилган. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам куйдирги касаллиги оммавий равишда тарқалиши хавфи кучайгани тўғрисида мамлакат аҳолисини расман огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG