Линклар

Обама Яқин Шарққа сафар қилади


АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Барак Обама Яқин Шарқ бўйлаб сафари чоғида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига боришни ҳам режалаштирмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган Фаластин расмийси сўзларига кўра, Барак Обама 23 июль куни Рамаллоҳга ташриф буюриб, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Шунингдек, Барак Обама Яқин Шарқ сафари чоғида Исроилга бориб, сўнгра Европага йўл олади.

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Жон Маккейн ҳам март ойида Исроилга сафар қилганди. Бироқ Жон Маккейн ўшанда Фаластин раҳбарияти билан учрашмаган эди.
XS
SM
MD
LG