Линклар

logo-print

Карзай Покистон хавфсизлик хизматини айблади


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай мамлакатда уюштирилаётган ҳужумлар ортида Покистон хавфсизлик хизмати ходимлари турганини айтиб, ўз ватани шаънини ҳимоя қилишга ваъда берди.

Ҳомид Карзай таъкидича, ўтган ҳафтада Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган хуружда ҳам Покистон хавфсизлик хизматлари қўли бўлган. Бу ҳужумда ўнлаб фуқаро нобуд бўлганди.

Шунингдек, ўтган ойда Афғонистон раҳбари агар расмий Исломобод ўз ҳудудидаги исломий жангариларга қарши чора кўрмаса, Покистонга ўз қўшинларини юбориши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Покистон томони эса Афғонистон расмийлари иддаоларини кескин рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG